Кўпгина одамлар муросаи мадора, итоаткорликни хушомадгўйлик, феъл-атворнинг салбий сифати, деб ҳисоблашади. Йўқ, бундай эмас. Итоаткорлик аслида жуда катта бойликдир. У катта куч бўлиб, ўз манфаатингиз йўлида қўллашингиз мумкин. Инсониятнинг барча маънавий, маданий ва моддий соҳадаги бойлиги итоаткорликка асосланган...
Айнан итоаткорлик ёрдамида Ганди Ҳиндистонга озодлик олиб келди. Итоаткорлик кўмаги остида доктор Альберт Швейцер африкаликларнинг фаровон ҳаёт қуришларига ёрдам берди.
Итоаткорлик феъл-атворнинг муҳим ажралмас таркиби, мақсадингиз қандай бўлишидан қатъи назар, шахсий муваффақиятларни қўлга киритишда жуда асқотади. Ва сиз муваффақиятнинг энг юксак чўққисига чиққанингизда, уни янада муҳимроқ фазилат деб ҳисоблайсиз. Итоаткорлик фазилатисиз сиз донишмандликка эга бўла олмайсиз, чунки донишманд кишининг энг муҳим хислати: «Мен ноҳақ эдим», ─ деб айта олиш қобилиятидир.
Итоаткорлик, муросаи мадорасиз ҳеч қачон дард-алам ва мағлубиятни пайқамайсиз. Ваҳоланки, мен бу иккисини «теппа-тенг бойликнинг ўсиш белгилари, ниҳоли» деб атаган бўлардим. Ҳар бир мағлубият ўзида уни енга оладиган нимагадир эга, ҳатто ундан баланд ҳам туради.
Р.Г.Ле Турне бизнесдаги ҳаётини гаражда ишчи бўлишдан бошлаган. Аммо бу соҳада муваффақиятга эриша олмай, пудратчилик билан шуғулланишга қарор қилди. У тўғон қурилиши ишларида бош пудратчи бўлиб, ер кавлаш юмушларини амалга оширди. Шунда кутилмаганда қаттиқ тош жинсларига дуч келди. Бу «қайсар» жинсни бир ёқли қилишдаги қийинчилик ва вақт кетказиш ташвиши унинг ихтиёридаги барча сармояларни сарфлашга мажбур этди.
Ле Турне ўзининг муваффақиятсизлигида ҳеч кимни айбламади, тақдиридан ҳам, табиат кучларидан ҳам нолимади. Жавобгарликни тўласинча ўз зиммасига олди. Навбатдаги иш тўхтаб қолганида, у сабр-тоқат билан ибодат қилишга вақт топди. Ана шунда Худодан йўл-йўриқ сўраб, илтижо қилар экан, охирги омадсизлигида «ўз манфаатига тенг бўлган ўсиш белгиси борлиги»ни пайқаб қолди. Ле Турне тоғда қазиш ишлари билан шуғулланадиган машиналар ишлаб чиқаришга қарор қилди. Токи бу ускуналар ҳар қандай тоғ жинсини ёки тупроқни бемалол тешиб ўтадиган бўлсин.
Натижада Ле Турне тоғда кон қазиш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган бир нечта заводнинг эгасига айланди, унинг номини энди бутун дунё билади. Де Турне шундай муваффақиятга эришдики, бу миллионларга олиб келди. Аммо унинг итоаткорлик билан боғлиқ воқеаси шу билан тугамайди. Мағлубиятни муваффақиятга айлантирган Ле Турне олган ёрдамига миннатдорчилик билдириш мақсадида ўзининг бир қисм даромадини хайрия қилишни одатга айлантирди.
Итоаткорлик баъзида муваффақиятсизликни руҳий бойликка айлантиради. Бир неча йил муқаддам камина Шимолий Каролина штатидаги Уайтвиллнинг собиқ мэри ва бизнесмен Ли Бракстон ҳузурига боришга қарор қилдим. Бу ташрифим ноқулай вақтга тўғри келди. Яъни Бракстон йиллар давомида энг ишонган шеригининг эҳтиётсизлиги туфайли жуда катта молиявий зарар кўрган эди.
─ Сизнинг ихтиёрингизда ишбилармонликка оид нечта лойиҳа мавжуд? ─ деб сўрадим мен.
─ Ҳаммаси бўлиб ўн бештага яқин, ─ жавоб берди Бракстон, ─ Уайтвиллдаги Миллий Банкни ҳам қўшса бўлади. Уларнинг бирортасидан бир цент ҳам йўқотмагандим. Бу кутилмаган йўқотиш эса менга жуда қаттиқ зарба бўлиб тушди. Бутун обрў-эътиборим тўкилиб, шаънимга доғ тушди.
─ Бу яхши, ─ дедим мен унга. ─ Сиз муваффақиятга эришганда қанчалик кучли бўлсангиз, омадсизлик келганда ҳам шунчалик эканингизни англаб олиш йўлидасиз. Агар кўнглингизда эгаллаб турган бойлигингиз учун итоаткорлик ва миннатдорчилик туйғуларини сақлаган бўлсангиз, бу йўқотиш сиз учун улуғ бир эзгулик бўлиб қолади. Қалбда итоаткорликни сақлар экансиз, илгари мутлақо кўрмаган муваффақиятларга эришишингиз мумкин.
Бракстоннинг юзи кулгидан ёришиб кетди.
─ Дарҳақиқат, ─ деди у, ─ мен бу ҳақда ҳали айнан шу маънода ўйламаган эканман.
Орадан бир неча ой ўтгач, Бракстондан мактуб олдим. Унинг ёзишича, даромадлари худди олдингидек ошиб, камомадларнинг ўрнини тўлдирадиган даражага етибди. Итоаткорлик, муросаи муадора ҳеч қандай чек-чегара билмайдиган ана шундай мутлақ кучдир.
(Наполеон Хилл китобидан)
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди