Фото: “Дарё”
“Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши бир пайтлар Андижоннинг кўзга кўринган тадбиркорларидан бўлган. Афсуски, ўйламай қилган хатти-ҳаракати оқибатида бир инсон ўлимига сабаб бўлди ва айни кунда жазо муддатини Оҳангарон туманидаги 44-сон манзил колониясида ўтамоқда.
Маҳкум 58 ёшда, у Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.
— Олий маълумотли тадбиркорман. Узоқ йил ишлаб чиқариш билан шуғулланганман, 80 нафар аёл-қизларни иш билан таъминлагандим. Аммо тақдиримда қамалиш ва жазо муддатини ўташ бор экан.
Воқеа 2019 йили содир бўлди. У кунгача жиноят қилган, биров билан уришган инсон эмасдим. Ўлган инсон қўшни қишлоқдан эди, аммо у билан унчалик яқин эмасдик. Айбим керакциз жойда бўлганим ва уришиш нияти борлигини билиб, кетиб қолмаганим бўлди. Арзимас нарсадан гап талашиб қолдик, “Четга ўтиб, гаплашиб оламиз”, деб қўймади ва машинамга ўтириб олди. Унинг чўнтагида буклама пичоғи борлигини билмагандим. Ўзимни ҳимоя қилиш учун қўлини қайирдим. Пичоқ бир марта тегибди, аммо буни сезганим йўқ. Бир аёл келиб, бизни ажратди. Мен машинамда, у эса пиёда кетди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қўнғироқ қилиб тез ёрдам машинасида жони узилганини айтишди.
Кейин билсам ўша куни у улфатлари билан қимор ўйнаб, бир неча марта ютқазган экан. Унинг устига озгина кайфи ҳам бор экан. Аламда турган пайтида йўлидан чиқиб қолганим айбим бўлди. Агар ғурурим учун курашмай, кетиб қолганимда бундай воқеалар бўлмасди. Аммо эркак киши бўлганим учун бундай қилолмадим.
Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган маҳкум жазо муддатининг тенг ярмини ўтаб, кейин фоиз эвазига озодликка чиқарилар экан. Манзил колониясида боғбончилик билан шуғулландим. Аммо олти йил давомида шунча тадбиркорлик ишларим қолиб кетганига ачинаман.
Қамалишимдан икки ой олдин президент вилоятимизга ташриф буюрадиган бўлди. Трикотаж фабрикам ташриф маршрутига тушиб қолди. Вилоят ҳокими, ундан кейин бош вазир фабрикамизга келиб, ўрганишганди. Ҳамма ишларим кўнгилдагидек кетаётганди. Тадбиркорликни ривожлантириш учун 2 миллиард сўм кредит олгандим, қурилиш ишларини бошлагандик. Ўғилларим ҳам мен билан ишларди, аммо озодликдан маҳрум этилганимдан кейин ишларни давом эттиришолмади. Бола барибир бола экан. Қийналмаслиги учун олинган ерларни сотиб, кредит тўлашни тайинладим. Насиб қилса, озодликка чиққандан кейин яна тадбиркорликни давом эттираман, — дейди маҳкум. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди