date

Гулистонлик фуқаро уйида 2,5 кг марихуана сақлагани аниқланди

Гулистонлик фуқаро уйида 2,5 кг марихуана сақлагани аниқланди
Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ноқонуний наркотик воситалар айланмасига чек қўйилди. Ички ишлар органлари томонидан "Қора дори-2025" профилактик тадбири доирасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1974 йилда туғилган Гулистон тумани фуқаросининг хонадони кўздан кечирилди. Маълумотларга кўра, ушбу фуқаро илгари жиноий жавобгарликка тортилмаган.

Текширув давомида хонадондан 8 доналик литр ҳажмли банкалар ҳамда 2 дона селлофан пакетда сақланган марихуана моддаси топилди. Жами 2,5 кг наркотик восита аниқланиб, олиб қўйилди.

Шунингдек, бир нечта банкаларда қуритилаётган наша буталари ҳам топилди. Бу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари наркотик воситаларнинг бундай йирик миқдорда сақланиш мақсадини аниқлаши лозим. Шунга кўра, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистонлик фуқаро уйида 2,5 кг марихуана сақлагани аниқланди