
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги М-25 конида атроф-муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида газ назорат остида ёқилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 
2 ноябр куни табиий геологик жараёнлар туфайли қудуқдаги ёниш вақтинча тўхтатилган эди. Вазирлик маълумотига кўра, газни назорат остида ёқиш жараёни экологик ва саноат хавфсизлигининг стандарт чораси бўлиб, халқаро талабларга жавоб беради.
"Ҳозирги пайтда вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида", — дейилади вазирлик хабаридан. Шунингдек, ҳодиса 3 ноябр куни кечаси юз берган зилзила билан боғлиқ эмаслиги ҳам алоҳида таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик жорий йил баҳорида М-25 қудуғида газни назорат остида ёқиш бўйича ишлар амалга оширилганини маълум қилган эди. Ўтган йили ушбу ҳудудда олтингугурт водороди чиқиши содир бўлган эди.
М-25 конида газ назорат остида ёқилди
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар