
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг "Реал" клубига қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Слотнинг таъкидлашича, жорий учрашув ўтган йилгидан фарқ қилади, чунки икки жамоанинг ҳозирги ҳолати ўзгарган.
Ўшанда “Ливерпул” испан клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. - Бу ўйинни ўтган йилги билан таққослаш қийин.
Ўшанда "Реал" таркибида кўплаб жароҳат олган футболчилар бор эди, ҳозир эса улар деярли тўлиқ таркибга эга. Хаби Алонсо ажойиб ишларни амалга оширяпти, аммо ундан аввал Карло Анчелотти ҳам катта муваффақиятларга эришганди.
Уларнинг таркибига янги ўйинчилар қўшилди ва бу, албатта, ўйин услубига таъсир кўрсатмоқда. Мен ўтган мавсумда ҳам кучли "Реал"ни кўрганман ва ҳозир ҳам улар ўша даражада.
Улар жуда яхши жамоа, аммо биз ҳам заиф эмасмиз, – деди Слот матбуот анжуманида. Мазкур учрашув 4-ноябрь куни “Энфилд” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Слот: "Реал" кучли, аммо биз ҳам заиф эмасмиз
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар