date

Қишлоқ хўжалигига давлат кўмаги кучайтирилади

Қишлоқ хўжалигига давлат кўмаги кучайтирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорни имзолади. Эндиликда аграр соҳа вакиллари мойли экинлар етиштириш харажатларини қоплаш учун йиллик 12 фоиз ставкада имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади.

2026-йил 1-январдан бошлаб ем-хашак ва мойли экинлар етиштирадиган фермерларга суғориш учун сарфланган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи давлат бюджетидан қопланади. Бундан ташқари, 2025-йил 1-ноябрдан 2030-йил 31-декабргача Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорларнинг кредитлар бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашни амалга оширади.

Ушбу кўмак базавий ставкадан 4–10 фоиз юқори бўлган сўмдаги кредитларга ва 8 фоиздан юқори бўлган хорижий валютадаги кредитларга ҳам тегишли бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қишлоқ хўжалигига давлат кўмаги кучайтирилади