date

Тошкентда тунда фастфуд биноси ёниб кетди

Тошкентда тунда фастфуд биноси ёниб кетди
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 4-ноябрь куни соат тахминан 01:30 да пойтахтдаги тез овқатланиш ресторанида ёнғин содир бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган. Ҳодиса Чилонзор туманидаги Катартол кўчасида содир бўлган.

Орадан 8 дақиқа ўтиб, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этишга киришган. Ёнғин соат 01:45 да локализация қилинган ва 01:48 да бутунлай ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодиса сабабларини ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда тунда фастфуд биноси ёниб кетди