Фото: Ariana News
Эргашевнинг сўзларига кўра, Афғонистон ва Ўзбекистон делегацияларининг учинчи қўшма учрашуви яқин кунларда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув аввалги муҳокамаларга асосланади ва лойиҳанинг олдинга силжиш жараёнида иккала давлат ҳам ўз манфаатлари таъминланишига ҳаракат қилади. Бу ҳақда TOLOnews хабар берди.
Исматулла Эргашев Афғонистон Амударё сувидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини ва бу ресурсдан келишилган тақсимот асосида фойдаланиш кераклигини таъкидлади.
«Афғонистон ва афғон халқи биринчи навбатда Амударё сувидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаш лозим. Бу борада ҳеч қандай муаммо ёки келишмовчилик йўқ. Асосий савол - Амударёдан қанча сув олиш кераклиги. Бу ерда Амударёнинг сув ресурсларидан фойдаланаётган барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш керак. Учинчи масала - Амударёдаги сув сатҳи ҳар йили ўзгариб туради. Демак, сув сатҳи бир йил кўтарилиб, бир йил тушиб кетиши мумкин», деди у.
Эргашвенинг таъкидлашича, Қўштепа канали қурилиши бўйича қўшма делегация тузилган.
«Ҳозиргача иккита учрашув ўтказилди. Бири Кобулда, иккинчиси Мозори Шарифда бўлиб ўтган. Учинчи учрашув тез орада Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтади», деди у.
Афғонистонлик сиёсий таҳлилчи Абдусодиқ Ҳамидзоий сўзларига кўра, «Афғонистоннинг Амударёга бўлган ҳуқуқи ўрнатилган ва бу масалани ҳеч ким тасдиқлаш ёки рад этишига ҳожат йўқ».
Қўштепа канали Афғонистондаги энг йирик суғориш канали бўлиб, муваққат ҳукумат лойиҳа бюджети мамлакатдаги тоғ-кон ишларидан тушадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилишини айтган. Қўштепа каналининг иккинчи босқичидаги ишлар Фарёб вилоятининг Андхўй туманигача етиб борган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”