date

Асаларилар яратган ноодатий шакл ҳайратга солди

Асаларилар яратган ноодатий шакл ҳайратга солди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган видео кўплаб фойдаланувчилар эътиборини тортди. Унда асаларилар томонидан табиий равишда қурилган мумкатак ичида “Аллоҳ” сўзига ўхшаш шакл пайдо бўлгани акс этган бўлиб, бу ҳолат интернетда турли муносабат ва ҳайратли изоҳларни келтириб чиқармоқда.

Мазкур видеони тасвирга олган Шохруз исмли йигит 15 йилдан бери асалчилик билан шуғулланиб келаётган тажрибали асаларичилардан бири ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, бу каби ноодатий ва ўзига хос шаклни у фаолияти давомида илк бор кузатганини айтмоқда.

Шохрузнинг таъкидлашича, мумкатакдаги ушбу шакл табиий жараён натижасида юзага келган бўлиб, у ҳеч қандай сунъий аралашувсиз ҳосил бўлган. Асалчи бу ноёб мумкатакни эҳтиёткорлик билан сақлаб қўйишни режалаштирган ва уни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси музейига топшириш ниятида эканини билдирган.

Ҳозирда ушбу видео ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлиб, фойдаланувчилар уни турлича талқин қилмоқда. Айримлар буни табиатнинг ғаройиб ҳодисаси деб баҳоласа, бошқалар эса унда маънавий ишора борлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Асаларилар яратган ноодатий шакл ҳайратга солди