Россияда чет элликлар сони кескин камайди, сабаблар очиқланди

Россияда хорижликлар сони сўнгги бир йил ичида сезиларли қисқарди. 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда 6,1 миллион нафар чет эл фуқароси яшаб турибди. Бу кўрсаткич ўтган йилдаги 6,8 миллионга нисбатан қарийб 700 мингга камайган.
Россия Хавфсизлик кенгаши маълумотига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида мамлакатга 2,5 миллионга яқин хорижлик кирган. Бу ўтган йилга нисбатан тахминан 15 фоизга кам демакдир.
Миграция оқимининг асосий қисмини МДҲ давлатлари фуқаролари ташкил этади. Уларнинг улуши 72 фоиздан ортиқ бўлиб, қарийб 1,8 миллион нафарни ташкил қилган.
Шу билан бирга, расмийлар яшаш гувоҳномаларини бекор қилиш ҳолатлари ҳам кескин ошганини маълум қилди. Ҳисобот давомида 8,3 мингга яқин қарор қабул қилинган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан деярли икки баробар кўпдир.
Ҳозирги кунда Россияда доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижликлар сони 581 минг нафарни ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, 2024 йил декабридан буён 56 мингдан ортиқ шахс сохта ҳужжатлар билан мамлакатга киришга урингани қайд этилган. Шу давр мобайнида 10,5 миллионга яқин хорижлик ўз биометрик маълумотларини топширган.
Мутахассислар фикрича, миграция сиёсатидаги қатъийлашув, назоратнинг кучайиши ва янги талаблар жорий этилиши хорижликлар сони камайишига асосий омил бўлмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!