Камина билган барча одамлар орасида Томас Эдисон мени ҳаммадан кўпроқ қизиқтирган. У, шубҳасиз, фан соҳасида мислсиз муваффақиятларни қўлга киритди. Ваҳоланки, Эдисоннинг етарли даражада таълим олмаган эди.
Эдисон мен билган одамлар орасида энг вазмин киши ҳам эди. Ҳеч қачон ҳеч нарса унинг аччиғини чиқара олмаган. Эдисон қўрқув нималигини асло билмаган. У ҳеч қачон ҳеч ким ва ҳеч нарса тўғрисида заррача афсусланмас эди. Ўзини буюк одам деб ҳисобламас, кўнгли ҳалимлик билан тўлиб-тошган ва шунинг ўзиёқ бу инсонга буюклик бахш этиб турарди.
Бир куни Эдисон билан муваффақиятсизликлар тўғрисида узоқ гаплашдик ва у чўғланма лампаларига кенгроқ тўхталди. Аниқроғи, омадсиз тажрибалари ҳақида батафсил гапириб берди.
─ Унинг сирини еча олмаганингизда нима қлган бўлардингиз? ─ деб сўрадим мен.
Эдисон кўзларида қувонч учқунларини сачратиб жавоб берди:
─ Ҳозир сиз билан гаплашишга вақтимни ўтказиб ўтиргандан кўра, лабораториямда ишлаган бўлардим.
Бу олим омадсизлик деган тушунчани мутлақо билмаган.
Мен ўрта ёшли киши умидсизликка тушиши ва барчасига қўл силтаб кетиши учун нечта муваффақиятсизликка чидаши мумкинлигини билмоқчи бўлдим. Инсоннинг муваффақиятсизлик ва мағлубият қаршисида қанчалик матонат билан туришини аниқлаш мақсадида махсус тадқиқотлар ўтказдим.
Кўпчилик одамлар илк муваффақиятсизликка учрагач, бошқа уриниб ўтирмай, ишдан воз кечган бўлиб чиқди. Жуда камдан-кам киши иккинчи марта уринган. Аммо аксарият одамлар муваффақиятсизликни кутиб, ҳали омадсизлик уларни қамраб олмасдан туриб, ортга чекинганлар. Аммо бу гуруҳга Генри Форд ҳам, Томас Эдисон ҳам мансуб эмаслигини айтиб ўтириш ортиқча бўлса керак.
Мен инсон ўзи соҳасида муваффақиятга эришишининг иккита омилини таъкидлаб ўтмоқчиман. Омадли одамлар мақсадга рўёбга чиқаришга киришар экан, вақтдан фойдаланиш тўғрисида гапирадилар. Омадсизлар эса нуқул ўзларининг ўтмишдаги мағлубиятлари ҳамда тушкунлик, умидсизликлари хусусида ҳикоя қиладилар.
Яна бир муҳим омил борки, уни алоҳида қайд этиш зарур. Муваффақият қозонган кишилар худди ўзлари каби муваффақиятга эришган кишиларни мақтаб тилга оладилар. Кўролмаслик ва қасос олишга уриниш ─ кўнгилни айнитадиган сўзлар, холос. Янада ёмони, бундай туйғуларга бериладиган инсон феъл-атвори туфайли ҳасад қилаверади. Агар сиз тафаккур эшикларингиз бу каби ҳиссиётларга бутунлай берк бўлишини, қалбингизда хотиржамлик, ақлингизга тинчлик ҳукм суришини истасангиз, кўнгилни кенг қилишингиз лозим.
Сизни безовта қилувчи қўрқув, қаҳр-ғазаб, оғриқ, кўролмаслик, очкўзлик ва ҳаммасига эга бўлиш каби барча иллатлар олдида эшикни маҳкам беркитишингиз керак. Агар эплай олмасангиз, хотиржамликдан маҳрум бўласиз.
Борди-ю сизни кимдир ранжитган бўлса, ботинингизда куч-қувват ва буюклик, истеъдод нишоналари борлигини билиш имкониятига эга бўласиз. Кечиринг ва ранж-аламни унутинг. Акс ҳолда, сиз азият берган одамдан қасос олиш имкониятига эга бўлсаиз. Борди-ю иккинчи йўлни танласангиз, энг муваффақиятсиз ёндашувингиз шу бўлади, ишонаверинг! Чунки муваффақият ҳеч қачон қасоскор одамларга яқин келмайди. Интиқом худди бумерангга ўхшайди: уни ким вужудга келтирган бўлса, айнан ўзига қайтиб келади.
Қаҳр-ғазаб ёки ранж-аламингизни ёпиқ эшиклар ортига улоқтиринг. Ёдингизда бўлсин: агар буни пайсалга солсангиз, амалга оширишни истамасангиз, ҳеч ким сизнинг ҳиссий туйғуларингиз билан қасос ёки ранж-алам қўллай олмайди.
Сизнинг ақлингиз ҳолати ─ бу шундай нарсаки, уни тўла-тўкис назоарт қилишингиз мумкин. Сиз қачонки эшикни ёпиш борасидаги ғояни ўзлаштирсангиз, исталган мақсадни кўлга киритиш учун ўз ақлингизни қанчалик мослашингиз мумкинлигини англаб, ҳайратга тушасиз. Қаҳр-ғазаб қўзғовчи, шунга қодир бўлган одамларнинг хатти-ҳаракати ҳамда ҳаётий вазиятларни назоратга олиб бўлмайди. Аммо сиз бу хатти-ҳаракат ҳамда вазиятларга нисбатан муносабатингизни назорат қила оласиз.
Сизнинг тафаккурингиз, бу ─ шахсий мулкингиз. Сиз унинг ҳаётдаги ҳар қандай вазиятига нисбатан муносабати устидан назорат ўрната оласиз. Шундай экан, ўз ақлингиз эшикларини ёпишни ўрганинг, ундаги салбий муносабатларни эса қалбингиз хотиржамлик, фаровонлик исташини айтиб, улоқтириб ташланг.
(Наполеон Хилл қитобидан)
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди