Тошкентдаги “Малика” электроника бозорида iPhone 17 базавий моделлари савдоси бошланди, деб Kursiv.media хабар берди. Продавецлар айтишича, бу модел нархи iPhone 17 Air сериясига яқин.
Маликада iPhone 17 (256 ГБ) 15,2 млн сўмдан ($1250), 512 ГБ ли версияси эса 18,9 млн сўмдан ($1550) сотилмоқда. 1 ТБ версияси базавий модел учун мавжуд эмас.
OLX каби платформаларда хусусий етказиб берувчилар томонидан арзонроқ таклифлар бор. Уларнинг айтишича, Тошкентликлар учун iPhone 17 (256 ГБ) 13,4 млн сўм ($1100), 512 ГБ — 17,1 млн сўм ($1400) бўйича буюртма қилиш мумкин.
BeMarket сайтида 256 ГБ ли iPhone 17 19,9 млн сўм ($1645) турса, Uzum Market’да 17,3 млн сўм ($1425) дан сотилади. 512 ГБ версияси эса 19,6 млн сўм ($1615) дан таклиф қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар