АЭС Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларини электр билан таъминлайди
1 дақиқа ўқиш816

«Ўзатома» агентлиги раҳбари Азим Аҳмедхожаев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида келажакдаги АЭС Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларини электр энергияси билан таъминлашини маълум қилди, деб Kursiv.media хабар берди.
Аҳмедхожаевга кўра, электростанция ишга туширилиши бу ҳудудларда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланиши учун замин яратади. Шунингдек, у газга боғлиқлик ва «яшил энергетика»даги мавсумий ўзгаришларни камайтиради.
Жиззахда қурилаётган станциянинг умумий қуввати 2,1 ГВт ни ташкил этади. У кичик ва катта қувватли реакторлардан иборат бўлади. Октябрь ойида кичик қувватли АЭС учун ер тузиш ишлари бошланган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…