Расм ва видео орқали пул талаб қилган эркак қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш451
Расм ва видео орқали пул талаб қилган эркак қўлга олинди

Андижон вилоятида аёлни шантаж қилиш орқали пул талаб қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Шаҳрихон туманида яшовчи эркак ўша туманда истиқомат қилувчи аёл билан ишқий муносабатда бўлган. Бир муддатдан сўнг у аёлдан муайян миқдорда пул талаб қилиб, акс ҳолда у билан ёзишган хабарлар, фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ташкил этилган тезкор тадбирда эркак талаб этган пулни олган вақтда қўлга олинган. Унинг қўлидан ашёвий далиллар — пул ва телефон ускунаси олинган.

Тергов маълумотларига кўра, у товламачилик орқали аёлни шармандалик билан қўрқитиб, мулкий манфаат олишни кўзлаган. Шу асосда Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузурида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда айбланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фуқароларни шахсий ҳаёт билан боғлиқ маълумотларни ишончсиз шахсларга юбормаслик ва бундай ҳолатлар юз берганда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза органларига мурожаат қилишга чақирди.

Шу билан бирга, мутахассислар таъкидламоқда — шантаж ва товламачилик нафақат жиноят, балки шахсий дахлсизликни қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?