Ҳиндистонда маҳкум кино услубида озодликка чиқишни уддалади

1 дақиқа ўқиш2.4K
Ҳиндистонда маҳкум кино услубида озодликка чиқишни уддалади

Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳрида 43 ёшли маҳкум Рамжит Ядав кино филмларча айёрлик билан қамоқдан чиқиб кетди, деб ёзди The Times of India. Унинг ҳийласи машҳур “Шоушенкдан қочиш” фильмидаги Энди Дюфрейн образини эслатди.

Маълумотларга кўра, Рамжит рафиқасининг ўлимида айбланиб қамалган эди. Аммо у қамоқхона ҳисобидаги чек дафтарчасини гаров сифатида кўрсатиб, озодликка чиқишга муваффақ бўлди. Кейинчалик қамоқхона маблағидан 30 минг рупий (тахминан 338 доллар) ечиб олган.

Унинг бу айёр режасини амалга оширишда яна уч нафар шахс — ўзига ўхшаган маҳкум, қамоқхона бош ҳисобчиси ва қўриқчи ёрдам берган. Улар биргаликда ҳужжатларни сохталаштириб, Рамжитга турма бошлиғи номидан пул ечиш имконини яратишган.

Турма раҳбарияти фақат тўрт ой ўтгач, ҳисобдан 2,6 минг рупий шубҳали тарзда ечиб олинганини пайқади. Шундан сўнг ички текширув бошланди ва суриштирув натижасида фирибгарлик тўлиқ очилди.

Маълум бўлишича, Рамжит қамоқхона бошлиғининг банк ҳисобидан пулларни ўз шахсий ҳисобига ўтказган. Бунга маҳкум ва турма ходимлари ўртасидаги тил бириктириш ёрдам берган.

Ҳозирда мазкур жиноят билан боғлиқ тўрт нафар киши — Рамжит Ядав, бош ҳисобчи, қўриқчи ва унинг маҳкум шериги полиция томонидан ҳибсга олинган. Терговчилар уларнинг жиноятни қандай режалаштиргани ва пулларни қаерга сарфлаганини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда “Breaking Bad” (“Эгрилик сари”) сериали таъсирида икки ўқитувчи яширин нарколаборатория ташкил этгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

Бу воқеа мамлакатда сўнгги йилларда кенг тарқалаётган “кино илҳомли жиноятлар” орасида энг ғаройиби сифатида тилга олинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?