Тошкент “ақлли шаҳарлар” рейтингида паст балл олди

1 дақиқа ўқиш167
Тошкент “ақлли шаҳарлар” рейтингида паст балл олди

Kept консалтинг компаниясининг 2025 йил октябрда эълон қилинган “ақлли шаҳарлар” рейтинг натижаларига кўра, Тошкент “ривожланиш салоҳиятига эга” шаҳарлар гуруҳига киритилди, деб UPL.uz хабар берди. Рейтингда МДҲ ва БРИКС+ давлатларининг 15 шаҳри қамраб олинган.

Тошкент 50 баллдан кам натижа қайд этиб, рейтингнинг ўрта тоифасига кира олмади. Энг заиф натижа “ақлли бизнес ва бандлик” йўналишида кузатилди — 40,4 балл билан 14-ўрин. Сабаб сифатида рақамли хизматларнинг етарли эмаслиги кўрсатилган.

Экологик барқарорлик соҳасида ҳам муаммолар бор — ҳар бир аҳолига 3 кв.м яшил майдон тўғри келади ва шаҳар майдонининг фақат 2% қисми кўкаламзорлаштирилган. Шунингдек, ҳаво ифлосланиши индекси 101−150 оралиғида туриши қайд этилган.

Шаҳар транспортидаги тиқинлар кўп вақт талаб қилмоқда — кўрсаткич 10,7 деб баҳоланган. Шунингдек, очиқ маълумотлар портали йўқ ва шаҳар бошқаруви бўйича маълумотлар кам янгиланади.

Шу билан бирга, Тошкент электромобиллар тарқалиши бўйича МДҲда етакчи, “ақлли ёритиш” ва “ақлли счётчиклар” тизимлари жорий этилган. Туризм ва меҳмонхона инфратузилмаси йўналишида ҳам ижобий ўзгаришлар қайд этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?