
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида юк машинасининг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 апрел куни соат 22:41 да Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига довондан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобил йўлининг Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган DAF русумли юк машинаси ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилардан иборат иккита экипаж айтилган манзилга соат 22:50 да етиб борган, соат 22:53 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 23:13 да тўлиқ бартараф этилган.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, айни вақтда Қамчиқ довонида автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар