
2012 йилда Сем Ванкувердаги Apple дўконида ишлаган ва кутилмаганда машҳур бўлиб кетган, деб хабар берди Business Insider. Бунинг сабаби унинг исми — Sam Sung, Apple’нинг асосий рақиби бўлган Samsung номи билан бир хил бўлганида эди.
Унинг визиткаси суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалиб, "Samsung Apple’да ишлайди" деган ҳазиллар пайдо бўлди. Аввалига Сем уни ишдан бўшатишади деб ўйлаган эди.
"Менга дўкондан қўнғироқ қилишарди, журналистлар келишарди, ҳамкасбларимга эса мен ҳақимда гапириш тақиқлаб қўйилган эди", дейди у. Орадан бир йил ўтиб, у Apple’дан кетди ва бу ҳодисани яхши томонга ўзгартиришга қарор қилди — у визиткаси ва Apple логотипли формасини аукционда сотиб, 2,5 минг доллар маблағни хайрия учун сарфлади.
Кейинчалик у фамилиясини Шотландия қишлоғи шарафига Струан деб ўзгартирди. Унинг айтишича, бу қарорни мем имижидан қутулиш ва иш топишни осонлаштириш учун қилган.
"Мен интернет ҳазил сифатида танилишни хоҳламасдим. Бундан ташқари, инглизлаштирилган исм билан иш топиш осонроқ бўлди", дейди у.
Ҳозирда у маслаҳатчи ва резюмени ёзувчи сифатида фаолият юритмоқда. Ҳали ҳам одамлар уни баъзан Sam Sung деб чақиришади, лекин у ўзгаришлардан афсусланмайди.
"Агар вақтни орқага қайтариш мумкин бўлса, мен шунчаки кулган бўлардим. Аммо ўша пайтда ортиқча хавотир олиб, LinkedIn профилимни бекор қилдим", дейди у.
Собиқ Apple ходими қандай қилиб мемга айланганини сўзлаб берди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар