date

Фарғоналик ўқувчи Harvard’га тўлиқ грант билан қабул қилинди

Фарғоналик ўқувчи Harvard’га тўлиқ грант билан қабул қилинди

Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Собирова дунёдаги энг нуфузли таълим масканларидан бири — Harvard университетига ўқишга қабул қилинди. Энг қувонарлиси, у 4 йиллик таълим учун 100 фоизлик грантни қўлга киритди.

Ёш иқтидор эгаси SAT имтиҳонида 1540, IELTS’да эса 8.0 балл тўплаб, халқаро миқёсда юқори натижалар қайд этган. Шунингдек, инглиз тили бўйича вилоят олимпиадаси ғолиби, немис тилидан B2 даража соҳиби ҳисобланади.

Дилафрўз фақат ўқиш билан чекланиб қолмаган. У эко-қўмита сардори сифатида фаолият юритган, халқаро танлов ва конференцияларда иштирок этган, UNESCO ва Harvard билан боғлиқ лойиҳаларда ўз салоҳиятини намоён этган. “Рақамли авлод қизлари” ташаббуси доирасида яратилган “EcoHelp” иловаси эса унинг ижтимоий муаммоларга бефарқ эмаслигини кўрсатади.

Бу ютуқ — меҳнат, интилиш ва имкониятлар уйғунлигининг яққол намунаси. Бугун Harvard’да таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар сафида яна бир янги ном пайдо бўлди. Эртага эса бундай хабарлар янада кўпайиши аниқ. Чунки истеъдод бор жойда натижа ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғоналик ўқувчи Harvard’га тўлиқ грант билан қабул қилинди