date

Хомуха Сафоновнинг ПСЖда биринчи рақам бўлишига баҳо берди


ЦСКА собиқ футболчиси Дмитрий Хомуха Матвей Сафоновнинг «Пари Сен-Жермен»даги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Хомуханинг фикрича, россиялик дарвозабон парижликларнинг асосий голкипери Люка Шевальега реал рақобат қила олади.

«У психологик жиҳатдан жуда яхши ҳолатда бўлиши керак. Жароҳати машғулотларни бошлашга имкон бериши билиоқ, Шевальега қарши курашда унинг имкониятлари жуда юқори бўлади», — дея Хомуханинг сўзларини «Газета.ru» келтиради.

Жорий мавсумда Сафонов узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолди: жамоанинг дастлабки 20 учрашувида захира ўриндиғида ўтирди. Бироқ кейин унга имконият берилди ва у кетма-кет тўртта ўйинда майдонга тушди.

Ҳозир футболчи қўл жароҳатидан тикланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хомуха Сафоновнинг ПСЖда биринчи рақам бўлишига баҳо берди