date

«Ювентус» Тонали бўйича келишув вариантларини ўрганмоқда


«Ювентус» «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти 25 ёшли футболчининг сифатларини юқори баҳолайди ва у жамоани сезиларли даражада кучайтира олади, деб ҳисоблайди.

Клуб раҳбарияти ҳам шунга яқин фикрда бўлиб, инглиз клуби билан келишувнинг мумкин бўлган форматларини ўрганмоқда. Бироқ «Ньюкасл» Тонали билан хайрлашмоқчи эмас.

Клуб футболчининг ўзи жамоасини ўзгартириш истагини билдирса ва «қарғалар»ни қониқтирадиган таклиф тушса, сотув масаласини кўриб чиқишга тайёр. Туринда шартномани тўлиқ сотиб олиш жиддий харажат талаб қилишини тушунишмоқда, клуб эса ҳозирча бунга тайёр эмас.

«Ювентус» учун муросали вариантлардан бири кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижара бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Тонали бўйича келишув вариантларини ўрганмоқда