date

Тошкентда резидентлар учун пуллик автотураргоҳлар жорий этилиши маълум бўлди

Тошкентда резидентлар учун пуллик автотураргоҳлар жорий этилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳрида пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш тартибига муҳим янгилик киритилмоқда. Энди резидентлар, яъни белгиланган ҳудудда доимий яшовчи фуқаролар учун махсус автотураргоҳ рухсатномалари амалиётга жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Умрзоқов имзолаган қарорда маълум қилинди.

Қарор 2025 йил 25 декабрь куни расман эълон қилинган бўлиб, унга кўра ҳар бир тураржой манзили бўйича кўпи билан иккита резидент автотураргоҳ рухсатномасини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади. Бу чеклов автотураргоҳлардаги тартибни сақлаш ва ортиқча юкламани олдини олишга қаратилган.

Янги тартибга асосан, резидентлар учун соат 20:00 дан 08:00 гача бўлган вақт оралиғида тўхтаб туриш мутлақо бепул бўлади. Кундузги соатларда эса автотураргоҳлардан фойдаланиш белгиланган тарифлар асосида тўланади.

Рухсатнома бир йил муддатга берилади. Йиллик резидентлик рухсатномаси учун бир БҲМ миқдорида, яъни ҳозирги ҳисоб-китобга кўра 412 минг сўм тўлов амалга оширилиши лозим бўлади. Бу тўлов орқали фуқаролар ўз яшаш манзили яқинида қонуний ва кафолатли тўхтаб туриш имкониятига эга бўлади.

Маълум қилинишича, ушбу қарор 2026 йил 1 февралдан расман кучга киради. Шу санадан бошлаб Тошкент шаҳрида пулли автотураргоҳлардан фойдаланишда резидентлик тизими тўлиқ ишга туширилади.

Янги қоидалар пойтахтда транспорт ҳаракатини тартибга солиш, аҳоли учун қулайлик яратиш ва автотураргоҳлардан самарали фойдаланишга хизмат қилиши кутилмоқда. Мухлислар ва ҳайдовчилар эса бу ўзгаришларни шаҳар ҳаётидаги яна бир амалий қадам сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда резидентлар учун пуллик автотураргоҳлар жорий этилиши маълум бўлди