date

Абдулазиз Аккулов Туризм қўмитаси раҳбари бўлди

Абдулазиз Аккулов Туризм қўмитаси раҳбари бўлди
Абдулазиз Аккулов Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди. Тегишли қарорга Президент Шавкат Мирзиёев имзо чекди.

Аккулов ушбу лавозимда Умид Шодиевни алмаштирди. Шодиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди.

Абдулазиз Аккулов 1985 йилда туғилган ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетида халқаро туризм бошқаруви йўналишида таҳсил олган. У туризм соҳасидаги фаолиятини 2006 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида бошлаган.

2018 йил охирида Аккулов Туризм қўмитаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган ва 2020 йил февралигача ушбу лавозимда ишлаган. Кейинчалик, у қўмита раисининг биринчи ўринбосари, 2021 йил апрел ойидан бошлаб эса Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Абдулазиз Аккулов Туризм қўмитаси раҳбари бўлди