
Олий суд Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбутаевнинг озод этилганини инкор этди. Идоранинг матбуот хизмати маълумотига кўра, собиқ амалдор тергов изоляторига жойлаштирилган.
Собиқ ҳокимга нисбатан иш Арнасой тумани судида кўриб чиқилмоқда. Холбутаев давлат мулкини ўзлаштириш ва исроф қилиш, ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда.
У жорий йилнинг июль ойида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар