«Вест Ҳем» Лукас Пакетани 42 миллион еврога сотмоқда

Ярим ҳимоячи Лукас Пакета клубини ўзгартирмоқда. Инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Вест Ҳем» ва «Фламенго» футболчи бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лондон клуби чоршанба куни «Фламенго»нинг 42 миллион евролиф таклифини қабул қилган. Келишув расман якунланиши учун сўнгги тафсилотлар қолмоқда.
Манбага кўра, 28 ёшли Пакета бир неча кун ичида Бразилияга қайтади ва «Фламенго» билан беш йиллик шартнома имзолайди.
Пакета «Вест Ҳем» сафида турли мусобақаларда 139 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ҳамда 15 та голли узатмани амалга оширди.
Қайд этиш жоиз, «Вест Ҳем» ҳозирда Англия чемпионати жадвалида 18-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг