«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ўйинидан норози

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»дан Саудия Арабистонига йўл олди, аммо янги жамоасида кутилган даражада порлай олмаяпти. Ҳозир «Ал-Ҳилол» сафида тўп сураётган футболчининг ўйин формаси мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда Тео клубнинг навбатдаги мағлубиятидан сўнг ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўрашга қарор қилди. Бироқ бу қадам унга қўллаб-қувватлов эмас, аксинча кескин муносабат олиб келди.
Изоҳларда фанатлар унинг такрор-такрор узр сўрашидан чарчагани, вазн орттиргани ва аввалгидек югурмай қўйгани ҳақида ёзишди. Айримлар эса Эрнандес майдонда бор-йўғи “рақам тўлдираётгани”ни, буни Саудия чемпионатида ҳам сезиш қийин эмаслигини таъкидлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг