
Ўзбекистон ҳукумати 2025-2026-йилларда репрессия қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган дастур тасдиқлади. Ушбу дастурга кўра, ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида мамлакатда сиёсий репрессия қурбонларини ёдга олиш ҳафталиги ўтказилади.
Шунингдек, ҳар йили октябрь ойида репрессия қурбонлари хотирасига бағишланган илмий конференциялар ташкил этилади ва ушбу тадбирларга республика миқёсида аҳамият берилади. Репрессия қурбонлари туғилган жойларда мактаб ўқувчилари ва талабалар иштирокида "Ватан ва миллат қаҳрамонлари унутилмайди" мавзусида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкентдаги Репрессия қурбонлари хотираси давлат музейининг фаолиятини янада такомиллаштириш ҳам кўзда тутилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар