date

Ўзбекистонда ходимлар барқарорликни афзал кўради

Ўзбекистонда ходимлар барқарорликни афзал кўради
Ўзбекистонда ишчиларнинг деярли 49 фоизи аниқ жараёнлар ва барқарорликни афзал кўрмоқда, бироқ 39 фоизи мослашувчан меҳнат услубига ўтишга интилаётганини маълум қилди. Бу hh.uz платформаси томонидан 110 нафар ходим ва иш берувчилар ўртасида Agile услубини жорий этиш юзасидан ўтказилган сўров натижасида акс этди.

Кўп ҳолларда иштирокчилар вазифалар жамоа бўлиб бажарилишини (47%) ва қарорлар ортиқча бюрократиясиз тезроқ қабул қилинишини (35%) қайд этишди. 29 фоиз респондентлар мунтазам фикр-мулоҳаза олишини, 23 фоизи эса раҳбарлар назоратдан кўра кўпроқ йўналтиришга эътибор беришини таъкидлади.

Agile услубининг асосий қадриятлари сифатида иштирокчилар ишонч ва очиқликни (47%), шунингдек ўрганиш ва хатолардан қўрқмаслик имкониятини (46%) кўрсатишди. 40 фоиз респондентлар учун компаниянинг аниқ вазифаси муҳим ҳисобланади.

Мослашувчан ёндашувнинг асосий афзаллиги натижага йўналтирилганлик (58%) бўлиб, сўровда қатнашганлар ҳалол мулоқот (40%) ва тезкор қарор қабул қилиш (31%) каби жиҳатларни ҳам юқори баҳолашди. Шу билан бирга, 43 фоиз иштирокчилар барча жамоалар бундай ўзгаришларга тайёр эмаслигини таъкидлади.

36 фоизи ролларнинг ноаниқлигини, 34 фоизи эса узлуксиз ўзгаришлар сабабли режалаштиришнинг қийинлигини қайд этди. Agile услубининг компанияларда жорий этилишига асосий тўсиқлар ишончнинг етишмаслиги (51%) ва қаттиқ иерархия (35%) эканлиги аниқланди.

Agile – бу жамоаларга ўзгаришларга тез мослашиш, мижозлар билан доимий алоқада бўлиш ва маҳсулотни босқичма-босқич яратишга имкониятини берадиган иш ёндашуви.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ходимлар барқарорликни афзал кўради