
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонни 28,6 минг нафар америкалик ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпроқни ташкил этади, дея маълум қилди Миллий статистика қўмитаси.
Келган америкаликларнинг асосий қисми, яъни 23,6 минг киши турист сифатида ташриф буюрган. 2,4 минг нафар фуқаро хизмат юзасидан, 2,1 минг нафари эса қариндошларини кўриш мақсадида келган.
Эслатиб ўтамиз, келгуси йил бошидан бошлаб АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади. Ушбу қарор икки давлат ўртасидаги савдо, маданият ва туризмни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар