date

«Реал» қишки трансфер ойнасида футболчи сотиб олмайди

Real qishki transfer oynasida futbolchi sotib olmaydi
«Реал» қишки трансфер ойнасида футболчи сотиб олмайди. Мадрид клуби бўйича ихтисослашган журналист Марио Кортегананинг маълумотига кўра, «қаймоқранглилар»да январ трансфер ойнаси учун умумий қоида бор: «Январда яхши футболчиларни қўлга киритиб бўлмайди, бўлса ҳам уларнинг нархи ҳаддан ташқари ошириб юборилган бўлади».

Испания чемпионатининг 18-туридан сўнг «Реал» 42 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Қаймоқранглилар»нинг пешқадам «Барселона»дан ортда қолиши 4 очкони ташкил этади.

Кейинги ўйинда мадридликлар 4-январ куни ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади. Шундан сўнг «Реал» Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» қишки трансфер ойнасида футболчи сотиб олмайди