
Ўзгидромет бугун, 27 декабрь куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво ҳолати бўйича навбатдаги прогнозни эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан тус олади, айрим ҳудудларда туман ва қор кўринишлари кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кун давомида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталабки соатларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқ томондан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража илиқ, кундузи эса 7–9 даража илиқ атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 5–10 даража совуқ, Устюрт ҳудудларида эса 12–15 даража совуққача пасайиши мумкин. Кундузи ҳаво 0–5 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, бироқ айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли сақланиб қолади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво асосан барқарор бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди, аммо баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 4 даража совуқдан 1 даража илиққача, кундузи эса 7–12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ўзгарувчан бўлиб, туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво нисбатан илиқроқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 10–15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик прогноз қилинмайди. Айрим ҳудудларда туман тушади. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 4 даража совуқдан 1 даража илиққача, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи ҳудудларда яхмалак кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи эса 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.