
«Марсель» «Фламенго» ярим ҳимоячиси Хорхе Карраскални ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Globo хабарига кўра, провансликлар колумбиялик футболчини 20 миллион евро эвазига трансфер қилиш бўйича таклиф юборган.
Бразилия клуби эса бу таклифни рад этди, чунки яқин вақт ичида таркибга ўзгартириш киритишни режалаштирмаяпти. Эслатиб ўтамиз, Россияда Хорхе Карраскаль ЦСКА ва Москва «Динамо»си жамоаларида тўп сурган.
Жорий йил ёзида «оқ-кўклар» ярим ҳимоячини 12,5 миллион евро эвазига «Фламенго»га сотди, футболчи эса бразилияликлар билан 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолади. Карраскаль «Фламенго» сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.