Дурдона Қурбоновадан “Дил”: янги клип мухлислар эътиборида (видео)

Дурдона Қурбоновадан “Дил”: янги клип мухлислар эътиборида (видео)
Қисқача

Дурдона Қурбонованинг "Дил" номли қўсиғига суратга олинган клип 26 декабрь куни YouTube'да тақдим этилди. Клип тезда томошабинлар эътиборини тортди ва илиқ кутиб олинди. Қўсиқ матни ва мусиқаси Миржалол Нематовга, клип эса режиссёр Шерзод Умаровга тегишли. "Дил" қўсиғи Дурдона Қурбонованинг ижодида янги босқични ифодалайди.

Актриса Дурдона Қурбонованинг навбатдаги ижодий ишланмаси — “Дил” номли қўшиғига суратга олинган клип кеча, 26 декабрь куни, YouTube платформасида премьера қилинди.

Янги клип қисқа вақт ичида томошабинлар эътиборини тортиб, мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Ушбу қўшиқнинг матни ва мусиқаси Миржалол Нематовга тегишли. Мусиқий видео эса режиссёр Шерзод Умаров томонидан суратга олинган бўлиб, клипдаги саҳналар мазмунан қўшиқ руҳига уйғун тарзда ишланган.

Шунингдек, қўшиқнинг аранжировкаси таниқли мутахассис Жамшид Шавкатов томонидан тайёрланган. “Дил” қўшиғи ва унинг клипи Дурдона Қурбонованинг ижодида янги босқич бўлиб, ундаги ҳис-туйғулар ва тасвирлар томошабинни бефарқ қолдирмайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар