Гулистон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Гулистон шаҳрининг янги ҳокими этиб Фаррух Уктамжонов тайинланди. Унинг лавозимга тайинланиши шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланди.
Фаррух Уктамжонов тайинловгача Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У бу лавозимда Жамолиддин Хожиманов ўрнини эгаллади.
Сессия давомида шаҳарни ривожлантиришдаги муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, қашшоқликни камайтириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни ривожлантириш борасида шаҳар орқада қолаётгани таъкидланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг