date

Тошкентда қурилиш чиқиндилари қайта ишланади

Тошкентда қурилиш чиқиндилари қайта ишланади
Тошкент ҳокимлиги ва Британиянинг UK Export Finance (UKEF) жамғармаси қурилиш чиқиндиларини ташиш ва қайта ишлаш бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар қилди шаҳар ҳокимлиги. Британиялик мутахассислар замонавий қурилиш чиқиндиларини саралаш ва қайта ишлаш линияларини ташкил қилишда ёрдам бериши кутилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади — қайта ишланган материаллар улушини ошириш ва уларни қайта фойдаланиш технологияларини жорий этишдир. “Мазкур лойиҳа Тошкентда замонавий, экологик хавфсиз ва инвестициялар учун жозибадор қурилиш чиқиндиларини бошқариш тизимини яратишга қаратилган”, — дейилган ҳокимлик баёнотида.

Пойтахт маъмурияти маълумотига кўра, томонлар келишувни келгуси йилнинг биринчи чорагида имзолашни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қурилиш чиқиндилари қайта ишланади