date

Ўзбекча янги атамалар тасдиқланди: "бренд" учун "хосном" ва ҳоказо

Ўзбекча янги атамалар тасдиқланди: "бренд" учун "хосном" ва ҳоказо

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Терминология комиссияси бир қатор хорижий сўзларни ўзбекча эквивалентларга алмаштириш таклифларини кўриб чиққан. Академия матбуот хизмати хабарига кўра, маҳаллий муқобиллар "блокчейн", "рилз", "вертолёт", "бренд", "криптовалюта" ва бошқа сўзлар учун таклиф этилган. 

Иш жараёнида жамоатчилик таклифлари, Комиссияга юборилган тавсиялар, шунингдек, Академиянинг соҳа мутахассислари ва тегишли идораларининг мулоҳазалари ўрганилган. Ҳар бир атама учун ўзбекча эквивалент танланган бўлиб, улар мутахассислар фикрича, асл сўзнинг маъносини аниқроқ ифодалайди ва расмий ҳужжатлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кундалик нутқда қўлланилиши мумкин.

Масалан, "блокчейн" сўзи учун "занжирблок", "рилз" ("reels") учун "қисқа видео" ёки "қисқа лавҳа", "вертолёт" учун "тикучар", "бренд" учун "хосном", "криптовалюта" учун эса "криптопул" атамалари таклиф этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекча янги атамалар тасдиқланди: "бренд" учун "хосном" ва ҳоказо