date

SamAuto давлат улуши $80 млнга сотилди

SamAuto давлат улуши $80 млнга сотилди
Ўзбекистонда «Самарқанд автомобил заводи» МЧЖ ҚК (SamAuto)даги давлатнинг 75,2% улуши хусусийлаштирилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) хабар берди.

Мазкур давлат улушини Туркиянинг Anadolu Group таркибига кирадиган Anadolu Isuzu компанияси сотиб олди. Битим қиймати $80 миллионни ташкил этди.

Шунингдек, инвестор корхонанинг ривожланиши учун яна $80 миллион маблағ ажратади. Битим Туркия назорат органлари томонидан ҳам маъқулланди.

ДАБА маълумотига кўра, томонлар 19 ноябр куни сотиб олиш ва сотиш шартномасини имзолашган. Хусусийлаштириш доирасида томонлар алоҳида инвестиция келишувини тайёрлайди.

SamAuto учун маблағлар 9 декабр куни Хусусийлаштириш жамғармасига келиб тушган. Ушбу маблағдан 1 триллион сўм 10 декабр куни Республика бюджетига ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » SamAuto давлат улуши $80 млнга сотилди