Аргентина клуби «Килмес» стадионни қайта қуриш учун ёрдам сўрамоқда

Аргентина футболидаги энг қадимий жамоалардан бири бўлган «Килмес» (1887 йилда ташкил топган) бугун оғир даврни бошдан кечирмоқда. Клуб раҳбарияти шу боис мухлислардан ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап одатдагидек маблағ йиғиш ҳақида эмас. «Килмес» стадионини қайта қуриш ишларида фанатларни бевосита майдонга келиб, жисмоний меҳнат қилишга чақиришди — яъни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича турли вазифаларни бажариш таклиф этилди.
Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, клубнинг кўплаб ишқибозлари бу чақириққа мамнуният билан жавоб берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг