date

«Барселона» Фермин Лопес билан шартномани 2031 йилгача узайтирди

«Барселона» Фермин Лопес билан шартномани 2031 йилгача узайтирди

«Барселона» ярим ҳимоячи Фермин Лопес билан янги келишув бўйича муросага келди. La Vanguardia хабарига кўра, томонлар шартномани 2031 йил ўрталаригача амал қиладиган кўринишда келишиб олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янгиланган битим доирасида Лопеснинг маоши 50 фоизга ошади. Шунингдек, унинг шартномадаги товон пули ҳам икки баробар кўтарилиб, 1 миллиард евроға етади. Бундай сумма туфайли футболчини «Барселона»дан сотиб олишга дунёдаги бирорта клуб ҳам журъат қилиши қийин.

Каталония клуби шартнома узайтирилганини Чемпионлар лигасидаги «Копенгаген»га қарши ўйиндан сўнг расман эълон қилмоқчи. Учрашув 28 январ, чоршанба куни бўлиб ўтади.

2025/2026 йилги мавсумда Фермин Лопес 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва жамоадошларига 10 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Фермин Лопес билан шартномани 2031 йилгача узайтирди