date

Ўзбекистонда метан "заправка"лари вақтинча тўхтатилади

Ўзбекистонда метан "заправка"лари вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аҳолига ва ижтимоий объектларга газ етказиб беришни таъминлаш мақсадида метан газ заправкаларининг фаолиятини вақтинча тўхтатишни эълон қилди. Вазирлик бу ҳақда батафсил маълумотни кейинроқ тақдим этишини маълум қилди.

"Шуни маълум қиламизки, бу зарур чора-тадбирлар вақтинчалик бўлиб, газ босимини нормаллаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда", дейилади вазирлик баёнотида. Заправкалар фаолиятини тўхтатиш маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Энергетика вазирлиги бу қарор қўшни давлат газ тармоғидаги техник носозликлар сабаб газ импортининг камайгани туфайли қабул қилинганини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг дастлабки ўн ойида Ўзбекистон хориждан 1,1 миллиард долларлик газ харид қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга камдир.

Ноябр ойининг охирида Қозоғистон матбуоти "Интергаз Марказий Осиё" компанияси "Ўзтрансгаз"га қарши даъво аризаси бергани ҳақида хабар қилган эди. Қозоғистон томонининг фикрига кўра, Ўзбекистон компанияси газ транзити учун 2 миллион доллар миқдорида қарздор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда метан "заправка"лари вақтинча тўхтатилади