
18 декабрдан 12 январгача Ўзбекистонда ички темир йўл қатновларига 50% чегирма амал қилади. Ушбу чегирма Афросиёб поездлари ва VIP вагонларга татбиқ этилмайди, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
Талабалар чипталарни сотиб олиш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан темир йўл кассаларига мурожаат қилишлари ёки eticket.railway.uz сайти орқали электрон тарзда харид қилишлари мумкин. Шунингдек, 26 декабрдан 11 январгача Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ички авиақатновларига ҳам 50% чегирма жорий этилади.
Ушбу чегирмадан коллеж ва лицей ўқувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин. Авикомпания чипталари booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways Sales филиаллари ёки агентлар орқали сотилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.