date

Asia Alliance Bank икки йирик мукофотга сазовор бўлди

Asia Alliance Bank икки йирик мукофотга сазовор бўлди
Тошкентдаги U-Enter инновацион марказида CX Banking Index 2025 мукофотининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу йиллик тадқиқот доирасида Ўзбекистондаги 33 та мобил банк иловалари ва уларнинг энг яхши рақамли амалиятлари таҳлил қилинди.

Баҳолашнинг асосий мезони мижозларнинг тажрибаларини ўлчовчи индекс (iCX) бўлиб, у банклар, уларнинг маҳсулотлари ва мижозлар билан ўзаро алоқалар сифати ўртасида таққослаш имконини беради. Қизғин рақобат шароитида Asia Alliance Bank'нинг Alliance Pay иловаси алоҳида эътирофга сазовор бўлди ва тадбирнинг асосий ғолибларидан бирига айланди.

Банк икки нуфузли номинацияда ғалаба қозонди:

• Daily Banking йўналишида олтин медал – кундалик операцияларнинг қулайлиги, интуитивлиги ва пухталиги учун;

• Payments йўналишида бронза медал – тўлов хизматларининг сифати ва ишончлилиги учун.

Ушбу мукофотлар мижозлар тажрибаси рақамли соҳадаги муваффақиятнинг ҳал қилувчи омили эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Asia Alliance Bank инновацияларни жорий этиш ва молиявий хизматларни ҳар бир мижоз учун қулай ва осон қилишда етакчиликни мустахкамлашда давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Asia Alliance Bank икки йирик мукофотга сазовор бўлди