date

Тошкент ва Қозон ўртасида поездлар қайта йўлга қўйилди

Тошкент ва Қозон ўртасида поездлар қайта йўлга қўйилди
21 декабрдан Тошкент – Қозон йўналишида поезд қатнови қайта тикланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги. Дастлабки поезд якшанба куни пойтахтнинг марказий вокзалидан йўлга чиқди.

315-рақамли поезд ҳар якшанба куни соат 23:55 да Тошкентдан жўнаб, чоршанба куни соат 13:47 да Қозонга етиб боради. Акс йўналишда эса 316-рақамли поезд ҳар пайшанба куни соат 10:33 да Қозондан жўнаб, якшанба куни соат 04:32 да Ўзбекистон пойтахтига қайтади.

Йўловчилар чипталарни темир йўл кассаларида ва “Ўзбекистон темир йўллари” расмий веб-сайтида харид қилишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ва Қозон ўртасида поездлар қайта йўлга қўйилди