date

Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмонга Толстой мукофоти топширилди

Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмонга Толстой мукофоти топширилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон етакчиси Садир Жапаровга Лев Толстой номидаги мукофот топширилди. Марказий Осиёнинг уч давлати раҳбарлари ушбу мукофотга чегаранинг туташ нуқтасини тасдиқлаш бўйича шартнома имзолагани учун сазовор бўлди.

"Ўзбекистон учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб, бу Марказий Осиёнинг келажаги учун умумий масъулиятни англашга асосланган стратегиядир", — деди президент Мирзиёев мукофот тақдимоти маросимида.

Ўз навбатида, Россия президенти Владимир Путин ушбу чегарага оид масалани ҳал қилишни тарихий қарор деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар савдоси, ноқонуний миграция ва контрабанда билан самарали курашиш имкониятларини яратади.

Лев Толстой номидаги мукофот тинчлик, инсониятпарварлик ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшилган ҳиссани тақдирлаш учун таъсис этилган жамоат мукофотидир. У хавфсизликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшган давлат арбоблари, жамоат етакчилари ва ташкилотларга топширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмонга Толстой мукофоти топширилди