
"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Пабло Барриосни сотиб олишга қизиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk журналисти Дин Жонс хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Барриоснинг трансферига Манчестер клуби бош мураббийи Рубен Аморим шахсан қизиқмоқда.
Португалиялик мутахассис аргентиналик футболчининг истеъдодини юқори баҳолайди. "Манчестер Юнайтед" узоқ муддатли режаларини амалга ошириш учун футболчиларни харид қилишни мақсад қилган.
Пабло Барриос "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг "матрасчилар" билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.