date

"Барселона" Африка Кубогидаги ҳужумчини кузатмоқда

"Barselona" Afrika Kubogidagi hujumchini kuzatmoqda
"Леванте" ҳужумчиси Этта Эйонг ҳали ҳам "Барселона"ни қизиқтириб келмоқда. Каталон клуби вакиллари ҳозирда ўтказилаётган Африка Миллатлар Кубогида 22 ёшли камерунлик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатмоқда.

Бу Эйонг учун терма жамоа сафидаги илк йирик турнир ҳисобланади ва у мусобақанинг гуруҳ босқичи биринчи турида Габонга қарши ўйинда ягона голни уриб, Камерун терма жамоасига ғалаба келтирди. Transfermarkt портали Эйонгнинг нархини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.

Жорий Ла Лига мавсумида ҳужумчи 15 ўйинда 6 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" Африка Кубогидаги ҳужумчини кузатмоқда