
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Глазнер клуб билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Австриялик мутахассиснинг "бурғутлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил ёзида якунланади.
Бироқ, таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Глазнер келишувни узайтириш бўйича музокаралар олиб боришни истамаётгани айтилмоқда. Оливер Глазнер 2024 йил февралида "Кристал Пэлас"ни бошқара бошлаган.
51 ёшли мураббий қўл остида лондонликлар Англия Кубоги ва мамлакат Суперкубоги ғолиби бўлишган. Ҳозирда жамоа Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Англияга келишидан олдин Глазнер Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида ишлаган ва у билан Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.