
Лондоннинг "Арсенал" ва Петербургнинг "Зенит" клублари собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин мадридликлар устози Диего Симеоненинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Аршавиннинг таъкидлашича, Симеоне "Атлетико"ни янги босқичга олиб чиққан.
"Симеоненинг футбол услуби ҳамма учун ёқмаслиги мумкин, бироқ бу унинг ўзига хос ёндашуви. Бугунги "Атлетико" айнан Симеоненинг жамоаси", – деди мутахассис "Матч ТВ" телеканали эфирида.
Маълумот учун, аргентиналик мураббий 2011 йилдан бери "матрасчилар"ни бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
2025/2026 йилги мавсумда "Атлетико" 37 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.