date

Долларни қайси банкларда фойдалироқ айирбошлаш мумкин?

Долларни қайси банкларда фойдалироқ айирбошлаш мумкин?

2026 йил 5 январ куни Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль бўйича энг қулай айирбошлаш шартларини таклиф қилаётган банклар ҳақида маълумот жамланди. Келтирилган курслар Тошкент вақти билан 11:24 ҳолатига долзарб. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Доллар бўйича энг юқори сотиб олиш курси 11 960 сўмни ташкил этди — Агробанк, НБУ, Трастбанк ва Универсалбанк шу нархда харид қилмоқда. Энг паст сотиш курси 12 010 сўм — Асакабанк ва Ҳамкорбанкда.

Еврода сотиб олиш бўйича энг яхши таклиф НБУда — 13 920 сўм. Сотиш бўйича энг қулай нарх 14 150 сўм бўлиб, Ҳаёт Банк ва Пойтахт Банкда қайд этилди.

Рублни энг юқори нархда сотиб олаётган банк — Octobank: 142 сўм. Сотиш бўйича энг паст курс 154 сўм — Капиталбанк, SQB ва Apexbankда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Долларни қайси банкларда фойдалироқ айирбошлаш мумкин?