Бўридан қўйларини қутқарди, экология эса жарима қўллади

1 дақиқа ўқиш2.6K
Бўридан қўйларини қутқарди, экология эса жарима қўллади

Сурхондарё вилоятида қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгаришлари бўйича ҳудудий бош бошқарма маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳолат 2025 йил 10 декабрь куни Узун туманига қарашли “Бешкапа” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Фуқаро М.И. ўз қарамоғидаги майда шохли чорва — қўйларни адирлик ҳудудда ўтлатиб юрган пайтда бўри ҳужумига дуч келган.

Қайд этилишича, йиртқич ҳайвон чорвага ташланганидан сўнг, фуқаро молларни сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиш мақсадида бўрини таъқиб қилган. Натижада бўри нобуд бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро ўз тушунтириш хатида айнан қўйларни асраш учун ҳаракат қилганини билдирган.

Бироқ текширув жараёнида фуқаронинг ушбу ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 33-моддаси талабларига зид экани аниқланган.

Натижада, фуқаро М.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 8 миллион 240 минг сўм жарима жазоси қўлланди.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл туманида ҳам фуқаролар томонидан ҳайвонларга нисбатан қонунбузарлик ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?